• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 апреля 2022

Тошкентда хонадонида итни бўлаклаб, ваннага осиб қўйган шахсга жазо тайинланди

“Ҳаёт” Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти суд қароридан норози эканини билдирди.

1260
0
t.me/priyuthayot_jizn

Тошкентда ўз хонадонида итни ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Ҳаёт” Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берди.

Хабар қилинишича, воқеа 2 апрель куни содир бўлган. Бир неча кундан сўнг, биринчи суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда безорилик учун 5 суткага маъмурий қамоққа жазоси тайинланган. 

Жамоатчилик талаби билан 11 апрель куни иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди ва унда энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида жарима тўлаш ҳақидаги ҳукм чиқарилди.

"Бизнингча, суд адолатсиз қарор чиқарди. Энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари, тахминан 2,5 миллион сўм миқдорида жарима солди", - дейилади Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабарида.

1260
0