Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Фарғона туманида 11 апрель куни ҳайдовчи М.И. Мatiz’ни “Новкент” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган пиёдачи Э.Ф.ни уриб юборган.
Натижада, Э.Ф тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.