ИИВ ЙҲҲББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 12 апрель куни соат 21:30 ларда Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 962-километрида "Тошкент-Самарқанд" йўналишида ҳаракатланаётган 1996 йилда туғилган И.Б. бошқарувидаги Lacetti ҳамда 1988 йилда туғилган А.У. бошқарувида бўлган HOWO русумли юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, Lacetti ҳайдовчиси И.Б. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобилда бўлган икки нафар йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.