• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2022

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимидан дислокация талаб қилишига оид норма бекор қилинди

Энди дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиб, ёзма ммаълумот олишни талаб қилиш мумкин.

1494
0
UzNews.uz

1 майдан кучга кирадиган янгиланган Ўзбекистон Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.

Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

Қайд этилишича, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

1494
0