Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Lacetti'да аёл киши танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, ҳайдовчи 1986 йилда туғилган М.С. Chevrolet Lacetti'ни Чилонзор туманида бошқариб кетаётган вақтида автомобиль ичида ўтирган 1996 йилда туғилган Г.А. салондан тана қисмининг чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Маълумот учун, мазкур модда билан айбланиш БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.