HUAWEI MatePad 11 Adreno 650 график модулига эга саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 865 процессори ва 6 ГБ тезкор хотира билан жиҳозланган. Бу 120 Hz'гача янгиланиш тезлигига эга бўлган биринчи HUAWEI планшети бўлиб, кам қувват сарфи билан янада силлиқ анимациялар ва ҳаракатли видеоларни тақдим этади. Ўзбекистонда планшет Radius дўконларида ва zoodmall, olcha.uz, asaxiy.uz интернет-дўконларида мавжуд.
Фақатгина 15 апрелдан 29 апрелгача Huawei MatePad 11 харидида Huawei Magnetic клавиатураси совға сифатида тақдим қилинади. Harmony OS моддий чекловларидан чеклаб ўтади ва бир вақтнинг ўзида кўплаб қурилмалар билан ишлашга имкон беради. Шу билан бирга, Huawei операцион тизими деярли барча мавжуд иловаларнинг apk форматда ишлашини қўллаб-қувватлайди. Harmony OS очиқ манба ҳисобланиб, нафақат мобиль қурилмалар, балки «ақлли уй», «ақлли офис» ва бошқа экотизимлар билан ҳам фойдаланиш учун интеграцияланган.
Huawei MatePad 11 Harman Kardon билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган кучли stereo тизимга эга. Тўртта юқори амплитудали карнай атрофда реал овоз бўлишини таъминлайди ва Histen 7.0 технологияси бассни ошириш ҳамда товуш қамровини кенгайтиришини таъминлайди. Бундан ташқари, планшет тўртта микрофон билан жиҳозланган бўлиб, улар шовқинли хоналарда ва кучли шамолда ҳам видео қўнғироқларни амалга ошириш ва суҳбатдошларингиз билан қулай мулоқот қилиш имконини беради.
Операцион тизим
Harmony OS сизга турли вазиятларда қурилмалар билан ўзаро ишлаш имконини беради. Қайта ишлаб чиқилган пастки dok ишчи столи тез-тез ишлатиладиган ва яқинда очилган иловаларга тезроқ кириш имконини беради. Интерфейсни созлаш учун фойдали маълумотларни кўрсатувчи виджетлар мавжуд. Виджетлар эслатмалар, келгуси календарь тадбирлари, об-ҳаво маълумотлари, блокнот қайдларини ва бошқаларни керакли иловаларни очмасдан иш столида кўриш имконини беради. Фойдаланувчи ўз иш столини яратиш орқали ташқи кўриниши ва ҳажмини созлаши мумкин.
Янги операцион тизимда шахсий маълумотлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган. Саноатдаги энг юқори хавфсизлик сертификатига эга TEE (Trusted Execution Environment) аппарат даражасида ҳимояни таъминлайди.
HUAWEI Consumer Business Group ҳақида:
HUAWEI маҳсулотлари ва хизматлари 170 дан ортиқ мамлакатларда мавжуд ва улардан дунё аҳолисининг учдан бир қисми фойдаланади. Компания АҚШ, Германия, Швеция, Россия, Ҳиндистон ва Хитой каби мамлакатларда 14 та тадқиқот ва ишланма марказларини очган. HUAWEI Consumer BG смартфонлар, ноутбуклар ва планшетлар, тақиладиган қурилмалар, кенг полосали мобиль қурилмалар, уй ечимлари ва булутли хизматларни ишлаб чиқадиган ва ишлаб чиқарадиган учта HUAWEI бизнес бўлинмаларидан биридир. HUAWEI глобал тармоғининг афзалликлари, бутун дунё бўйлаб операциялар ҳажми ва ривожланган ҳамкорлар тармоғи телекоммуникация соҳасидаги 30 йиллик тажриба асосида қурилган.
Реклама ҳуқуқлари асосида