Метрополитен Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги кўрсатгандан кейингина жетонларни сотиб бошлади. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь ойида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Тошкентлик В.Д.Краснов амал қилиш муддатида 20 донадан ортиқ харид қилган жетони қолиб кетгани ва ундан фойдаланишга улгурмагани бўйича мурожаат қилади.
Шундан сўнг, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан “Toshkent metropoliteni” ДУКка сотиб олинган метро жетонлари эвазига пулни қайтариш бўйича сўровлар юборилганига қарамай, орадан бир неча ой ўтса ҳамки, масала ҳал этилмайди.
Маълумот учун, метро кассаларида жетонлар савдоси 2020 йил 1 ноябрида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилиши муносабати билан тўхтатилган эди. Бироқ кейинчалик жетонлардан фойдаланиш 2020 йил 31 декабргача, сўнг 2021 йилнинг 1 декабригача бўлган муддатларга рухсат берилди.
Шу сабаб агентлик ўз ваколати доирасида пул маблағларини истеъмолчига қайтариш ёки ўрнига QR-кодли чипталар кўринишида метрополитенда ҳаракатланиш учун амалдаги тўлов шаклларини ёки ягона транспорт карталарини15 апрелидан бошлаб тақдим этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган буйруқни чиқарди.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига асосан товар (иш, хизмат)лар учун ҳақ тўлаш шакли ҳамда тартиби истеъмолчи билан сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Метрополитенда дастлаб жетонлар сотилган, истеъмолчи уларни сотиб олиб, битим тузган, яъни келишилган – оммавий офертани қабул қилган. Бироқ ушбу битим бугунги кунга қадар бир томонлама тартибда қолган, етказилган зарар эса қопланмаган.
“Агентлик кўмаги туфайли истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тикланди – бугун Тошкент метрополитени жетонлар харид қилишини эълон қилди”, - дейилади хабарда.