• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 апреля 2022

Тошкент шаҳрининг қайси туманлари аҳолиси йўлларнинг ёмонлигидан кўпроқ шикоят қилади?

Тошкент шаҳар ҳокимининг йўлларни таъмирлаш бўйича топшириғидан буён ўтган икки кун ичида 550 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

835
0

13 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўн кун ичида пойтахтдаги асосий йўлларни таъмирлаш бўйича топшириқ берган еди.

Ҳоким фуқароларнинг шаҳар инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал етиш мақсадида ташкил етилган “Халқ назорати” хизмати орқали йўлларни таъмирлаш учун аризалар йуборишни таклиф қилди.

Биргина 13 ва 14 апрель кунлари 546 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 373 таси йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ. Энг кўп мурожаатлар Яшнобод (71) ва Мирзо Улуғбек (55) туманлари аҳолисидан келган. Энг кам мурожаатлар Бектемир (10), Сергели (9) ва Янгиҳаёт (6) туманлари аҳолисидан келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, мурожаатингизни "Халқ Назорати", электрон портали сайтида қолдиришингиз мумкин.

835
0