• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 15 апреля 2022

Тошкент вилоятида бетон тўсиққа урилган DAF юк автомобили ағдарилди: қурбон бор

Ҳодисага ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

1162
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, 2022 йил 15 апрель куни соат 17:40 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлининг 201-километрида DAF русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Натижада, транспорт воситаси ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1162
0