• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 апреля 2022

Тошкентда 14 ёшли мактаб ўқувчиси тенгдошини уриб, жароҳат етказди

Телефондаги келишмовчиликни учрашиб, ҳал қилмоқчи бўлган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси жавобгарликка тортилди.

1431
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, икки мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал акс етган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни тахминан соат 15:00 да Миробод туманида 14 ёшли И.Б. 14 ёшли Д. Н. (жабрланувчи)га қўнғироқ қилганида, мулоқот чоғида ўсмирлар ўзаро жанжаллашиб қолишган.

И.Б. мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида вояга етмаган Д. Н. билан Юксалиш маҳалласи ҳудудида учрашишган ва жанжаллашиб кетишган.

Натижада Д.Н.га тан жароҳати етказилган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва ота-оналар МЖтКнинг 47-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

1431
0