• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 апреля 2022

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда

Мазкур лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

1335
0
UzNews.uz

Ўзбекистон Миллий гвардиясига бир қатор ваколатлар берилмоқда, дея хабар берди Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев.

Унга кўра, Миллий гвардия органлари МЖтКнинг қуйидаги моддалари бўйича ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда:

— 187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш);

— 188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш);

— 188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);

— 192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.

Шунингдек, Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари МжТКнинг 61, 183, 184-2, 184-3, 185, 185-1 (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 194-1, 195-1, 196 (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда.

Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

1335
0