• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 апреля 2022

Ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган психолог бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда 3 ва 5-сниф ўқувчи қизларига номақбул ҳаракат қилинишда гумонланган шахс қўлга олинган. Прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.

961
0
Яндекс

Аввалроқ, Тошкентдаги 158-сонли мактабда психолог ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз, бузуқ ҳаракатлар содир этилгани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

2022 йил 7 апрель куни соат тахминан 10:30 ларда Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1963 йилда туғилган Э.Г. Миробод туманидаги 158-сонли умумий ўрта таълим мактабда бўла туриб, шу мактабда психолог лавозимида ишлаб, шу ерда бўлган 5 нафар 3 ва 5-синф ўқувчи қизларга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир килган.

Таъкидланишича,  мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 129-моддаси (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи А.Гасанов шаҳар клиник психиатрия шифохонасига жойлаштирилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

961
0