• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2022

Агар йўловчи хавфсизлик камарини тақмаган бўлса, ким қанча жарима тўлайди?

ИИВ вакили йўловчи олдинги ўриндиқда хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримани ўзи тўлашини маълум қилди. Жарима миқдори 135 минг сўмни ташкил қилади.

1447
0
UzNews.uz

Йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, жаримани ҳам ўзлари тўлайди. Бу ҳақда ИИВ вакили Азиз Раҳматуллаев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб автомобилнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчилар хавфсизлик камарини тақиб олишлари шарт бўлади.

"Агар йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, у ҳуқуқбузарлик субъекти ҳисобланади. Йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиши кўзда тутилган", - деди у.

Таъкидланишича, жарима миқдори БҲМнинг ярмини, яъни 135 минг сўмни ташкил этади. Худди шундай жазо МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳайдовчига ҳам назарда тутилган. Ушбу кодексга йўловчиларнинг жавобгарлиги бўйича ҳали ўзгартиришлар киритилмаган.

1447
0