Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимини автомашина уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 апрель куни соат тахминан 10:40 ларда Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий ва Махатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ф.С.ни А.Т. бошқарувидаги Hyundai Sonata’да уриб юборган.
Натижада, ЙПХ инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.