• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 20 апреля 2022

Ўзбекистон талабалари учун биринчи бор мета-реалликда Нобель фестивали бўлиб ўтди

Блокчейн бўйича экспертлар, NFT ва Нобель лауреатлари онлайн Нобель фестивали доирасида технология таъсирлари ва таълимни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

1000
0

Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия ва Германияда Coca-Cola кўмагида 12-22 апрель кунлари IV Nobel Fest бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув биринчи марта мета-реаллик маконида бўлиб ўтди.

«Бу йилги фестивалнинг мавзуси бизнинг коинотимиздан ташқарига чиққан ва ўз йўналиши бўйича дунёни бошқарадиган ёшлар авлоди, зумерлар томонидан белгиланади. Чексиз ва географик чегаралари бўлмаган мета-реаллик бошқа одамлар билан, қанча узоқликда бўлса ҳам мулоқот қилиш имкониятини яратади», - деди фестиваль иштирокчиси Нази Арипжанова.

Ўтган йили Coca-Cola мета-реаллиги концепциясидан илҳомланиб, ўзининг биринчи NFT коллекциясини чиқарди. Савдодан тушган барча маблағ ногиронларнинг спорт билан шуғулланишига ёрдам берувчи Special Olympics International хайрия ташкилотига ўтказилди. Бу йил еса Coca-Cola пиксель таъмли ичимлик чиқарди.

Очилиш маросими доирасида иштирокчиларни Саудиа Aрабистони фуқаролигини олган дунёдаги биринчи инсонсимон робот Нобель фестивали элчиси кутиб олди.

«Бизнинг вазифамиз бутун дунё бўйлаб талабалар ўртасида экспоненциал ўсиш ҳақида хабардорликни оширишдир ва биз 50 мамлакат вакиллари, 100 та етакчи институтлар ва Нобель мукофоти совриндорларини бирлаштирдик.

Буларнинг барчаси илмий технологиялар нуқтаи назаридан чексиз имкониятлар ҳақида гапириб бериш учун амалга оширилмоқда», - деди тингловчиларга робот София.

Нобель фестивали ўз вазифасига кўра ноёбдир – дунё таълимини сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида мавжуд қилиш.

«Таълимнинг рақамли трансформацияси жуда мураккаб жараён, аммо ўзининг ижтимоий-иқтисодий даражасини оширишга интилаётган мамлакатлар учун зарурдир. Рақамли технологиялар ҳаёт тарзимизни тубдан ўзгартирди ва кундалик вазифаларимизни соддалаштирди: транспорт, саёҳат, озиқ-овқатга буюртма бериш, озиқ-овқат, совғалар, ҳужжатларни расмийлаштириш. Трансформация амалга ошириладиган кейинги соҳа - бу таълим», – деди қозоғистонлик жамоат арбоби, WikiBilim жамоат фонди асосчиси ва раҳбари Рауан Кенжеханули.

Иштирокчилар учун асосий совға Гарвард университети профессори доктор Вивека Вадхви бир ҳафталик бепул инновацион дарслари бўлади.

Жуда қизиқарли ва маълумотли сессия бўлиб ўтди. Ушбу тақдимотларнинг барчаси орқали асосий ғояси, талабаларга кўпроқ фикр эркинлиги ва фикр алмашиш кераклиги бўлди. Бу эркинликни эса мана шунга ўхшаш тадбирлар каби ташкилий, баҳс-мунозара клублари орқали таъминлаш мумкин. Инновациялар бизнинг ҳаётимизга жуда тез кириб бормоқда ва улар таълим соҳасига ҳам жуда тез кириб бориши керак деб ўйлайман, - ўз фикрини Миллий лойиҳа менежери, ЕХҲТ лойиҳаси координатори Мурод Ҳусанов «Классик университет: бу шундайми?» деб номланган маърузада айтиб ўтди.

Таълим мавзусини давом эттириб Тошкент шаҳридаги Inha университети ректори Музаффар Жалолов Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Умуман олганда, сўнгги 4 йил ичида олий ўқув юртлари сони 3 баробарга кўпайди – 60 тадан 150 тага. Хусусий олий ўқув юртлари сони ҳам кўпайди – ҳозир мамлакатда 15 дан ортиқ халқаро университетлар мавжуд.

«IT ривожланишидаги глобал тенденцияларни ва кутилмаган вазиятларни (2020 йилдаги пандемияда бўлгани каби) ҳисобга олсак, биз қайси технологиялардан фойдаланишни тўлиқ аниқ айта олмаймиз. Бироқ, бугунги кунда биз ушбу соҳаларда стратегияларни ишлаб чиқишимиз керак. Ўзбекистонда Марказий Осиёнинг таълим марказига айланиш учун барча имкониятлар мавжуд. Хамда Ўзбекистон IT-хабга айланишини истардик», – деди Музаффар Жалалов.

Фестиваль маърузачилари блокчейн технологиялари тегишли касбларнинг векторини аниқлашда оддий ҳаётни соддалаштириши айтиб бердилар.

«Ўйлайманки, келажакда блокчейн тиббиёт соҳасида ҳам қўлланилиши мумкин – бу бюрократик кечикишлар учун моддий харажатларни камайтиради ва улардан оқилона фойдаланиш учун маълумотларни янада самаралироқ сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш имконини беради», – деди блокчейн соҳаси мутахассиси, Invest Ме асосчиларидан бири Шоҳрух Мамажонов ўз фикрини.

Тошкент студияси, фан ва таълимни ривожлантириш Ziyo Forum жамғармаси сайтида онлайн фестивалнинг якуний куни бўлиб ўтди.

«Бу йилда биз студияда офлайн иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишни бир кунда тугатдик. Бу фестиваль талаба-ёшлар олдига долзарб масалаларни, уларнинг ривожланишига туртки бўлаётганидан далолатдир», – дейди жамғарма директори Бобур Фармонов.

Nobel Fest ҳамкорлари: Coca-Cola, фан ва таълимни ривожлантириш Ziyo Forum жамғармаси, Sabah таълим платформаси, Altyn Qyran Foundation жамоат фонди, Chevron корпорацияси, Bilim Media Group таълим компанияси, Centre for European Policy ташкилоти маркази, Q3 Worldwide компанияси, шунингдек, Нур-Султон шаҳри акимати.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1000
0