Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 17 апрель куни "Москва-Тошкент" рейси билан учиб келган Россия фуқароси А.Л. ҳаво кемаси бортида бўла туриб, маст ҳолда йўловчи фуқароларнинг тинчлигини бузиб, ҳаво кемаси экипажини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ катта инспектор Х.М.Алимбаев томонидан унга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштириб, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Сирғали тумани суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан жарима белгиланди.