• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 апреля 2022

Бу йил 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари бўлмайди — ХТВ

Мактаб битирувчилари учун якуний назорат имтиҳонларининг санаси аниқ бўлди.

1441
0
ХТВ

Мактабларда 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди. 

Таъкидланишича, 9-синф битирувчилари она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича имтиҳон топширади. 11-синф битирувчилари эса она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний назорат имтиҳонларини топширади.

Шунингдек, байрам муносабати билан қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 2-7 май саналаридан 11-14 май кунларига кўчирилади.

Лайло Рустамовага кўра, жорий ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари бўлмайди.

Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар уларнинг ички низомларига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади.

Шунингдек, Давлат тест маркази томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат сертификатга эга ҳамда чет тили фани бўйича В1 ва ундан юқори В2, С1, С2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар тегишли фандан ҳамда чет тили фанидан якуний назорат имтиҳонларидан озод этилади.

1441
0