• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 апреля 2022

Жиззахдаги сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони 5 нафарга етди

Тезкор-қидирув натижасида сувга чўкиб кетган яна бир фуқаронинг мурдаси топилди.

1503
0
ФВВ

Жиззах вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабар беришича, вилоятнинг қатор ҳудудларига сел келиши сабаб 1 нафар шахс бедарак йўқолган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ва тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этганлиги аниқланиб, унинг мурдаси топилди.

Қайд этилишича, воқеа содир бўлган ҳудудда тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тошқин оқибатлари бартараф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 апрель куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Жиззахнинг Фориш тумани, “Эгизбулоқ” МФЙ ҳудудидаги “Нурота” тоғ тизмасидан “Оришли” қишлоғи орқали “Эгизбулоқ” қишлоғига сел тошқини келганди. Натижада, 4 киши вафот этган. 6 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. 

1503
0