• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 апреля 2022

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги портлашларга муносабат билдирди

Ўзбекистон Рамазон ойида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуздаги террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди.

834
0
dailyadvent.com

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни давлатда содир этилган террорчилик ҳаракатларига муносабат билдирди.

Ўзбекистон муқаддас Рамазон ойи кунларида Кобул, Мозори-Шариф ва Қундуз шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралайди.

Тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган зўравонлик ҳаракатлари Афғонистонда барқарор тинчлик ва миллий тотувлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон томони ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, шунингдек, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

Маълумот учун, кеча, 21 апрель куни Афғонистоннинг учта шаҳрида бирданига портлашлар содир бўлган эди. Биринчи портлаш Кобулнинг туманларидан бирида, иккинчи портлаш Балх вилояти маркази Мозори Шарифдаги Сеҳ Докан масжидида пешин намозига йиғилган пайтда содир бўлган. Учинчи портлаш Қундуз вилояти марказининг Сардавар туманида содир бўлди. Терактларда бир неча ўнлаб фуқаролар ҳалок бўлди.

834
0