Бугун, 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги Atlas савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70% чегирма бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди, чегирма бўлаётганидан хабар топган кўплаб фуқаролар ушбу савдо мажмуаси ёнида тўплангани акс этган видео тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Ахборот хизмати ҳозирда мазкур дўкон ёпилганлиги сабабли арзонлаштирилган нархда сотув бўлмаслигини маълум қилди.