• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 25 апреля 2022

Самарқандда фуқарони $40 мингга АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Қўлга олинган шахс АҚШдаги шериги билан келишиб, фуқарони Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали қўшма штатларга жўнатмоқчи бўлган.

794
0
Самарқанд ИИБ

Самарқандда Ўзбекистон фуқароларини алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Самарқанд туманида яшовчи 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарони $40 минг эвазига, айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг $5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

794
0