• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 апреля 2022

Истанбул ва Бухоро ўртасида янги рейслар йўлга қўйилмоқда — жадвал, нархлар

Парвозлар ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

1083
0
UzNews.uz

Uzbekistan Airways томонидан 15 майдан Бухоро – Истанбул – Бухоро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар бошланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Парвозлар ҳар ҳафта пайшанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

• Бухородан жўнаб кетиш: 09:45 (Тошкент вақти)
• Истанбулга етиб бориш: 12:25 (Истанбул вақти)
• Истанбулдан жўнаб кетиш: 13:55 (Истанбул вақти)
• Бухорога етиб бориш: 20:05 (Тошкент вақти)

Бухородан Истанбулга бўлган авиачипталар нархи 2,6 млн сўмдан, Истанбулдан Бухорога бўлган чипталар нархи эса 2,5 млн сўмдан бошланади.

Бундан ташқари, 9 майдан бошлаб Истанбул – Тошкент йўналишидаги рейслар сони ҳафтасига 17 тага етказилади.

Шунингдек, 10 майдан Истанбул – Самарқанд йўналишидаги рейслар ҳафтасига тўрттага, Истанбул – Фарғона йўналишидаги рейслар иккитадан учтага оширилади. Истанбул – Урганч йўналишидаги қатновлар эса 16 майдан ҳафтада 2 марта амалга оширилади.

1083
0