• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 апреля 2022

"Уринг, ҳеч нарса қилмайди" — Хатирчи ҳокими болаларни уриб ўқитиш кераклигини буюрди

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарга муносабат билдирди.

1411
0
Навоий виляоти ҳокимлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хатирчи ҳокими Сайфиддин Низамов ўқитувчиларга болаларни уриб ўқитиш кераклигини буюрган аудиохабар тарқалган эди.

"Уйга вазифани бажармаган мактаб ўқувчиларига танбеҳ бериш керак, мактаб пайтимизда ўқитувчилардан калтак еб катта бўлганимиз ва шу даражага етишганимиз учун ўқитувчимизни ҳурмат қиламиз.

Уринг битта, иккитасини. Бир шапалоқ билан ҳеч нима бўлмайди. Ўргансин, ўқисин, мажбурлаш керак. Мендан "нормальний" ўқитувчи чиқади. Агарда ўқитувчи бўлганимда худди шундай дарс берардим", - деб айтган Хатирчи тумани ҳокими.

Ҳолатга туман ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, яқинда туман ҳокими ва тегишли масъуллар, тумандаги таълим сифати паст бўлган мактаб раҳбарлари билан ўзаро суҳбат жараёнида ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни билим олишга қизиқтириш, тўгаракларга жалб қилиш, лозим бўлса, қатъий тартиб-интизом билан ёш авлодга таълим-тарбия бериш бўйича тавсиялар берилган.

"Лекин ушбу ҳолат ижтимоий тармоқлар орқали бошқача талқин қилинди. Бундай ҳолатларни олдини олиш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда тегишли ишлар амалга оширилади", - дейилади муносабатда.

1411
0