• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 мая 2022

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Рамазон Ҳайити билан икки биродар халқларни табриклашди. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти саммитини ўтказишни муҳокама қилишди.

812
0
president.uz

Бугун, 2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари бутун мусулмон олами учун муқаддас айём – Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини ва мамлакатларнинг биродар халқларини самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор қилдилар.

Ўзаро делегациялар ташрифлари фаол амалга оширилмоқда. Йил бошидан икки томонлама савдо ҳажми қарийб 20 фоизга ошди. Ўзбекистонда Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий саноат қувватларини яратиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳалари давом эттирилмоқда. Таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

Ўзбекистон ва Туркия етакчилари халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

812
0