"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Фарғона водийсида кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилганлиги боис бугун, 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча, яъни бир кунга тўхтатилади.
Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз миқорда қайтариб берилади.
Шунингдек, водий вилоятларида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.