• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 7 мая 2022

Тошкентда яна бир ҳоким ёрдамчиси $35 минг пора билан ушланди

Маҳалла ҳудудидан ер ажратиб бериш учун пора талаб қилган ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

803
0
Видеодан кадр

Юнусобод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи мансабдор шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркордан 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, у ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда тадбиркорга енгил типдаги савдо дўкони ўрнатиши учун маҳалла ҳудудидан 50 кв.м. ер майдони ажратилиши юзасидан тавсия беришни ва ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

803
0