• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 мая 2022

Фарғонадаги МТМ ҳудудида 16 туп дарахт ўзбошимчалик билан кесиб ташланди

Ўсимлик дунёсига қарийб 250 млн сўм зарар етказилди.

990
0
Экология

Жорий йилнинг 11 май куни Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Фарғона шаҳрида жойлашган 12-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда, мактабгача таълим муассасаси ҳудудида 1 дона чинор, 1 дона акация, 6 дона япон сафораси, 8 дона арча дарахтлари ўзбошимчалик билан кесиб ташланганлиги аниқланди.

Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарори ва Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармонига мувофиқ дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши белгиланганлигини инобатга олиб, жами 245 565 000 сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

990
0