• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 мая 2022

Тошкентдаги шифохонада эркак ва икки аёл навбат талашиб муштлашишди

ИИББ видеода тасвирланган ҳолат юзасидан маълумот берди.

4017
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтиомий тармоқларда шифохонада аёллар ва эркак ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 май куни тахмиинан соат 20:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 1992 йилда туғилган аёл Й.Л. ва синглиси 1996 йилда туғилган Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган.

Бундан норози бўлган навбатда турган 1993 йилда туғилган эркак М.С. эътироз билдирган. Натижада, улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) аломати билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

4017
0