• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 мая 2022

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари телефонда гаплашишди.

667
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон президентини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Қозоғистонга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда. Яқинда мамлакатлар ўртасида темир йўлда йўловчи ташиш қайта тикланди.

Куни кеча Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари ўтказган музокараларнинг амалий натижалари юқори баҳоланди. Қўшма кооперация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш муҳим экани таъкидланди.

Икки мамлакат етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

667
0