• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 26 мая 2022

Тошкентда 1 гектар ерни $1 миллионга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

955
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 7 май куни 40 ёшли Ш. исмли шахс Тошкент шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, Янгиҳаёт туманидаги 1 гектар ерни сотишга ваъда берган икки нафар шахсга нисбатан чора кўришни сўради.

Тезкор тадбир давомида 2 нафар шахс келишилган пулдан $200 мингини олаётган вақтда коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни дамда тергов ишлари давом этмоқда.

955
0