• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 8 июля 2022

Шавкат Мирзиёев Япония императори ва бош вазирига ҳамдардлик йўллади

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Ўзбекистон раҳбари чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

651
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ суиқасд натижасида бевақт вафот этгани муносабати билан Япония императори Нарухито ва бош вазири Фумио Кисидага ҳамдардлик йўллади.

Таъзияномаларда жаноб Абэнинг стратегик дастурлари ва инновацион ташаббуслари Япониянинг барқарор ривожланишига, мамлакатнинг халқаро муносабатлар ва жаҳон иқтисодиёти тизимидаги ролини янада кучайтиришга хизмат қилгани қайд этилган.

Йирик давлат арбобининг Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш, стратегик шериклик алоқаларини изчил ва самарали кенгайтириш борасидаги шахсий хизматлари доимо юксак қадрланиши таъкидланган.

Шунингдек, давлат раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

651
0