• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 4 октября 2022

Чирчиқ шаҳридаги заводда портлаш юз берди

Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

1052
0
Тошкент вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Чирчиқ шаҳридаги комбинатда портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 4 октябрь куни соат 08:40 ларда Чирчиқ шаҳридаги “Максам Чирчиқ” AЖ қарашли 5-заводда ёнғин содир бўлган, унинг оқибатида ишлаб чиқариш объектида портлаш вужудга келган.

Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга вазиятни зудлик билан бартараф етиш бўйича топшириқ берди.

Ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дарҳол назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилмоқда.

Расмий хабарларда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

1052
0