• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 ноября 2022

Москва ва Жиддадан Тошкентга учиб келаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб бошқа аэропортга қўнди

Шунингдек, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво сабаб Истанбул – Фарғона ва Фарғона – Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилади.

982
0
UzNews.uz

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways бир нечта рейсларини захира аэропортларига ўтказилишига мажбур бўлинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, HY602 Москва – Тошкент қатнови Навоий аэропортига йўналтирилди.

HY336 Жидда – Тошкент қатнови Самарқанд аэропортига йўналтирилди.

Ушбу йўналишдаги қатновлар белгиланган манзилга етиб борган.

Бундан ташқари, Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган HY081 Тошкент – Фарғона рейси соат 06:55 дан 09:30 га кўчирилди.

HY277 Фарғона – Истанбул рейси Фарғона халқаро аэропортидан ўз йўналиши бўйича жўнаб кетди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан, HY278 Истанбул – Фарғона ва HY082 Фарғона – Тошкент рейслари кечикиб амалга оширилади.

982
0