• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 10 февраля 2023

Фарғонада туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи қарийб $4 минг пора билан ушланди

У фуқароларга ҳокимлик балансидаги уйлардан бирини хусусийлаштириб беришни ваъда қилган.

332
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қувасой шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш бўлими бошлиғи А.А. икки нафар фуқаро Ф.А. ва Ш.И.га 8 500 АҚШ доллари эвазига ҳокимлик балансидаги уйлардан бирига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер расмийлаштириш ҳамда ушбу хонадонни кейинчалик хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25 (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

332
0