• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 марта 2023

Тошкентдаги омборда ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

946
0
Видеодан кадр

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, бугун, 30 март куни соат 14:04 да Шайхонтоҳур тумани "Ибн Сино" МФЙ Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган пластмасса маҳсулотларини сақлаш омборида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 15:23 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

946
0