• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 мая 2023

Тошкентдаги кўп қаватли бинода ёнғин юзага келди— видео

3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган мазкур ёнғин тўғрисида ФВВ расмий изоҳ берди.

1082
0
видеодан кадр

Бугун, 11 май куни соат 15:24 да Юнусобод тумани 14-даҳа "Севинч" МФЙда жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарувчилар соат 15:32 да воқеа жойига етиб борган. Аниқланишича, ёнғин соат 15:54 да ўчирилган.

Натижада хонадоннинг 40 кв.м майдонида уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

1082
0