• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Туризм 17 июня 2023

Қарши, Термиз, Нукус ва водий вилоятларидан Истанбулга янги авиақатновлар йўлга қўйилади

Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 50 тага етказилади.

867
0
Транспорт вазирлиги

2023 йил 15–16 июнь кунлари Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида икки давлат авиация маъмуриятларининг маслаҳатлашувлари ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги жами авиакатновлар сонини ҳафтасига 58 тадан 72 тага ошириш ҳамда янги йўналишлар очиш бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, 2023–2024 йиллар давомида Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиақатновлар сонини ҳафтасига жами 38 тадан 50 тага етказиш ҳамда Қарши, Термиз, Нукус, Наманган, Андижон шаҳаларидан Истанбул шаҳрига янги авиақатновлар йўлга қўйилишига келишилди ва бу бўйича тегишли ҳужжат имзоланди.

867
0