• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 28 декабря 2020

Навоий шаҳри марказига ӯрнатилган Янги йил арчаси ҳам ёниб кетди

Электр кабелларининг намиқишидан келиб чиққан қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлгани айтилмоқда.

1468
0
Видеодан кадр

Кеча, 27 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри марказида вилоятнинг бош байрам арчасининг ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Ёнғинни ўчиришда иккита ёнғин отряди, иккита ёнғин ўчириш автомобили ва битта ёнғин қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ёнғин соат 19:21 да тўлиқ қуршаб олинган ва ўчирилган.

Дастлабки таҳлилларга кўра, ёнғинга ёмғир ёғиши натижасида электр кабелларига нам ўтиши ва бунинг оқибатида қисқа туташув келиб чиққанлиги сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ҳам безатилган Янги йил арчаси ёниб кетганди.

1468
0