• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 2 октября 2021

Наманганда "газ заправка" ёниб кетди — видео

Ёнғин ярим соатдан кўп вақт давом этган. Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилоти бўйича маълумот берди.

1701
0
Видеодан кадр

Наманган ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 00:13 да Наманган тумани ФВБга тумандаги "Қурама" МФЙ Қорасув кўчасидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига соат 00:25 да етиб боришиб, ёнғинни 00:27 да қуршаб олишган. Содир бўлган ёнғин 00:45 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида шохобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв. метр жойи ёниб, зарарланган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1701
0