• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 ноября 2020

Энди "чиройли" рақамлар арзон нархда аукционга қўйилади

1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади.

2059
0
ЎзА

Ҳукумат қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.  

Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:

-  1 ва 2-тоифадаги рақамлар мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рақамлардан ташқари);

-  4-6-тоифадаги рақамлар аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда умумий тартибда реализация қилинади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан “чиройли” рақамларнинг 1-3-тоифалари исталган ҳарф комбинациялари билан аукционга қўйилиши мумкин.

Бунда ушбу рақамларнинг аукционга қўйиладиган бошланғич нархлари қуйидагича белгиланди.

2059
0