• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 мая 2025

Кечаси автобуслар учун белгиланган йўлакларда барча автомобиллар ҳаракатланиши мумкин бўлади

Эндиликда бошқа транспорт воситаларининг тунги вақтда автобус йўлакларидан фойдаланиши қоидабузарлик ҳисобланмайди.

1224
0
UzNews.uz

Ҳукумат қарорига кўра, соат 23:00 дан 06:00 гача йўналишли транспорт учун ажратилган бўлакларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади.

Ҳозирда автобуслар учун ажратилган ("А" ҳарфи билан белгиланган) йўлакларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган.

Деярли барча автобус йўналишлари соат 23:00 дан кейин ўз ишини якунлашини инобатга олиб ва қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу вақтдан бошлаб соат 06:00 гача бошқа транспорт воситаларининг бундай бўлакларда ҳаракатланишига рухсат берилади ва қоидабузарлик ҳисобланмайди.

1224
0

Комментарии