• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 22 мая 2025

Словения ва Ўзбекистон ўртасида Қўшма баёнот имзоланди

Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш, таълим, фан ва маданият соҳаларига оид муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

1189
0

Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Словения Республикаси Бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзоладилар.

Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Булар:

- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисида;

- таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- "ақлли" шаҳарларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

- туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битимлар.

1189
0

Комментарии