• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 июня 2025

Тошкентда Damas ва Skuter тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди — видео

Skuter ҳайдовчисининг вафоти билан тугаган ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1613
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Меҳригиё  кўчалари чорраҳасида Damas русумли транспорт воситаси ва Skuter мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Skuter мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1613
0

Комментарии