• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 4 июня 2025

Италия 2026 йилдан бошлаб, ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни ажратади

Миграция агентлиги раҳбари ва Италиянинг Мухтор Элчиси ўртасида учрашув ўтказилди.

1091
0

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пиэргабриэле Пападиа де Боттини ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Италия бош вазири Гиоргиа Мелони хонимнинг жорий йил 29 майдаги Ўзбекистондаги расмий ташрифи доирасида имзоланган меморандумининг ижроси ва амалиётга жорий қилиш масаласи кўриб чиқилди.

"Имзоланган Англашув меморандуми — тарихий ҳужжат, уни устида жуда кўп ишланди, келишувни тезроқ ҳаётга татбиқ қилиш тарафдориман. Миграция муҳим йўналиш саналади, Ўзбекистон эса бу соҳадаги бой тажрибаси билан Марказий Осиёдаги ҳамкорлар учун намуна бўла олади", - деди Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пиэргабриэле Пападиа де Боттини.

Шунингдек, Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори эканлиги қайд этилди. Италия томони 2026 йилдан бошлаб, ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни учун квота ажратилганлигини маълум қилди.


1091
0

Комментарии