• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 июня 2025

Тошкент вилоятидаги дўконда ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган ўғри қўлга олинди — видео

Ҳодиса Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Ҳозирда жиноятчи қўлга олинган.

1179
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 9 июнь куни соат 01:23 да Тошкент вилояти ИИББ Қўриқлаш бошқармасига Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳридаги қўриққа олинган савдо дўконидан сигнал тушган. 

Тезкор гуруҳ ходимлари 3 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борганлар. Дўкон ичидаги номаълум шахс қочишга уринган ва қўлидаги пичоқ орқали ўзини жароҳатлаш билан таҳдид қилган.

Ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган (С.О.) шахс қуролдан зарарсизлантирилиб, қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1179
0

Комментарии