• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 октября 2020

“Қизил таёқча билан машинани тўхтатган профилактика инспектори” бўйича муносабат билдирилди

Қашқадарё вилоят ИИБ ҳолат Ғузор туманида июл ойида содир бўлганини маълум қилди.

1772
0
Скриншот

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда “Профилактика инспекторида бундай ваколат борми? Ким ҳақ, ким ноҳақ?” сарлавҳали видеотасвир юзасидан муносабат билдирди.  

Маълум қилинишича, Ғузор тумани “Қизил” ҳудудга киритилганлиги сабабли Ғузор туман ҳудудида жорий йилнинг 3 июлидан бошлаб автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши қатъиян тўхтатилган. 

Ушбу тумандан Қамаши туманига ўтган йўлнинг чегара ҳудудида Ғузор туманнинг Мўминобод МФЙ ҳудудида карантин блок пости ташкил этилиб, тақсимотга асосан профилактика инспекторлари капитан Ю. А. ва катта лейтенант С.Х.лар хизматга жалб этилган. 

2020 йил 6 июль куни 06:30 лар чамасида Деҳконобод туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б. О. ўзига тегишли Nexia-3 автомашинасида карантин қоидаларига амал қилмай, ҳимоя ниқобини тақмасдан ҳаракатланиб келаётганида блок постда хизмат ўтаётган Ғузор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари капитан Ю.А. ва катта лейтенант С.Х.лар томонидан тўхтатилган.

Фуқаро О.Б.га автомашинада ҳаракатланиш чекланганлиги, Ғузор туман ҳудуди “Қизил” ҳудудлиги ва автомашиналар кириб чиқиши чекланганлиги, автомашинани йўлнинг қатнов қисмидан четга олиши айтилган, боз устига ҳимоя ниқоби тақмасдан келаётгани тушунтирилганда, фуқаро О.Б. профилактика инспекторлари капитан Ю.А ва катта лейтенант С.Х.ни қонуний талабларига бўйсунмаган. 

Оқибатда, ҳолат бўйича фуқаро О.Б.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2020 йил 16 июль куни  Маъмурий ишлар бўйича Ғузор туман судига юборилган. Суднинг қарорига асосан фуқаро О.Б.га нисбатан тегишли чора кўрилган.

1772
0