• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 августа 2025

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1212
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ҳаво ҳарорати асосан кундузи 35-37 даража, жанубда 40 даражагача бўлади, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир. 

Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари 37-40 даража атрофида, жанубда 42 даражагача кўтарилади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 10 августда республика шимолида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 21-23 даража, кундуз кунлари 8 аавгустда 35-37 даража, 9-10-августда 37-39 даража бўлади.

1212
0

Комментарии