• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 25 августа 2025

Футбол ўйинлари учун чипта харид қилишда шахсни идентификация қилиш талаб этилади

Мазкур қарор давлат раҳбари томонидан имзоланди. Янги тартиб чипталар билан боғлиқ турли сохта операцияларнинг олдини олишга қаратилган.

1028
0
Миллий гвардия

Президентнинг "Футбол соҳасини рақамлаштириш ва унинг оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинига чипта сотиб олиш учун шахсни идентификациядан ўтказиш талаб этилади.

Ушбу чора айниқса йирик ўйинлар вақтида чипталар билан боғлиқ сохталикларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мамлакатда замонавий технологиялар — QR-кодлардан фойдаланган ҳолда чипталарни рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилади.

2025 йил декабрь ойи якунига қадар информацион тизимнинг техник ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши лозим. Уни яратиш ва зарур ресурслар билан интеграция қилиш 2026 йил февраль ойига белгиланган.

Янги чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул ташкилотлар этиб Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги белгиланди.

1028
0

Комментарии