• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 августа 2025

Россияда ўзбекистонлик эркак конда тошлар босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

30 ёшли эркак Красноярск ўлкаси, Курагинский туманидаги конда ишлаб келган. Ҳодиса оқибатида у воқеа жойида вафот этган.

1171
0
t.me/krpronws

Дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йил 26 август куни «Артёмовский рудник» АЖ шахтасида 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси меҳнат патенти асосида тоғ жинсларини қазиш ва мустаҳкамлаш ишларини олиб бораётган вақтда кучли кўчки содир бўлган. Натижада ишчи қазилма остида қолиб, олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Ҳодиса содир бўлган пайтда шахтада 48 нафар ишчи бўлган ва иш жараёни одатий режимда давом этган. Айни вақтда фожиа юз берган участкада хавфсизлик постлари қўйилган.

Прокуратура иш берувчи томонидан меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги қонунчилигига риоя этилганини текширмоқда. Текширувга ҳудудий меҳнат инспекцияси мутахассислари жалб этилган.

Ҳозирда жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

1171
0

Комментарии