• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 августа 2025

25 сентябрдан бошлаб ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бора олишади

Ўзбекистон фуқароларига Иорданияга визасиз кириш ва Подшоҳлик ҳудудида 30 кунгача қолиш ҳуқуқи берилди.

1327
0
Иллюстрация

Жорий йилнинг 25 сентябрь кунидан Ўзбекистон фуқаролари Иордания Ҳошимий Подшоҳлигига визасиз кириб, у ерда 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги UzNews.uz’га маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда Шавкат Мирзиёев ва Иордания қироли Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида икки томонлама ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар, жумладан, визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги келишув имзоланди.

Ҳужжат 25 сентябрдан кучга киради.

Бунга қадар Ўзбекистон фуқаролари Иордания визасини ушбу давлатга борганда олишлари мумкин эди.

Визасиз тартиб жорий қилиниши билан Иордания ўзбекистонликлар визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сонида 36-давлат бўлади.

1327
0

Комментарии